2019 йил октябрь ойининг 2 куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Орзиқул Валиев ва Фарҳод Насимов (исм-шарфлар ўзгартирилган)ларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Орзиқул Валиев Ўзбекистон Республикаси фукароси, маълумоти олий, оилали (1 нафар вояга етмаган фарзанди бор), муқаддам судланган. Айни пайтда яна бир бор Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми ва 131-моддаси 4-қисми «б» банди билан айбланган.

Фарҳод Насимов Ўзбекистон Республикаси фукароси, маълумоти ўрта, оилали (3 нафар вояга етмаган фарзанди бор), муқаддам судланган. Айни пайтда Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми ва 131-моддаси 4-қисми «б» банди билан айбланган.

Орзиқул Валиев таниши Фарҳод Насимов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, ижара шартномаси асосида фойдаланувида бўлган хонадонда бир неча бор ғараз ва паст ниятларда фоҳишахона ташқил қилишган. Улар бу иш орқасидан бир марта эмас бир неча бор жавобгарликка тортилган.

Судланувчи Орзиқул Валиев судда айбига умуман иқрорлик билдирмади. Фарҳод Насимов эса тан олиш билан бирга бир қатор шериклари иштирокида амалга оширган кирдикорларининг барчасини айтишга мажбур бўлди. бундан кўриниб турибдики, унга бевосита шерик бўлган О.Валиевнинг қилмишлари ҳам очилмасдан қолмайди. Бировнинг уйидан ижара асосида фойдаланиб, камига энг тубан иш — қўшмачилик билан шуғулланиб келган бу инсон қиёфасидагиларнинг барча қилмишўлари ошкор бўлди. бу ишларга оила аъзоларини ҳам аралаштирганига нима дейсиз?

Ана шу иш орқали топилдаётган «ҳалол» луқмани фарзандларига едирмаяпти дейсизми? Йўқ. «Ўрганган кўнгил ўртанса, қўймас», деганлиридек, улар учун бу ишлар номус эмас, оддий бир «тадбиркорлик», холос.

Айбланувчиларку қонун олдида жазосини олишди. Лекин одамларимизга нималар бўляпти? Наҳот, оилалардаги ризқ-рўз, баракани бу каби тубан ишлар учириб юборишини билишмаса!? Шу иш орқасидан топилаётган арзимаган 200-300 минг сўм пул эвазига умрини панжара ортида ўтказишга-да рози одамлар борлигига ачинаман, холос.

Темур КАСИМОВ,

Жиноят ишлари бўйича

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани суди судъяси