Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2018 йил 27 июлда тасдиқланган “Туркия университетлари ва тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да 2019 йилда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш Маркази (IRCICA) ташкилоти ҳамкорлигида илмий-амалий ўқув семинари ўтказиш,  халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан тажриба алмашиш, марказ илмий ходимларининг бу борадаги билим кўникмаларини ошириш вазифалари белгиланган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш Маркази (IRCICA) ташкилоти ҳамкорлигида “Ўзбекистондаги қўлёзма фондлари: муҳофаза қилиш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш” мавзусида илмий-амалий ва ўқув семинари ташкил этилади ҳамда “Халқаро ислом хаттотлиги кўргазмаси” ташкил этилди.

Хатотлик

— Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳалар қатори диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ислом дини нуфузини янада ошириш юзасидан турли халқаро анжуманларда илгари сураётган ташаббусларини биз жуда катта қизиқиш ва мамнуният билан кузатиб бораяпмиз, — дейди Ислом ҳамкорлик ташкилоти  (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) ташкилоти  Бош директори Холит Эрен. — "IRCICA" ташкилотининг асосий вазифаси ҳам бутундунёда ислом  тарихи, санъати ва маданиятини кенг тарғиб этишдан иборат. Шу жиҳатдан ҳам, бу борадаги фикрларимиз ўзаро ҳамоҳанг эканлигини билдириб ўтмоқчиман ва  бунинг учун Президент Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Келгусида Самарқандда нафақат кўргазма, балки хатотлик мусобақасини ташкил этишни режалаштираяпмиз. Бу бўйича келишувга ҳам эришдик. Юртингиздаги хаттотларни биз билан мустаҳкам алоқага чақириб қоламиз. Агар улар Истамбулга борсалар ҳар тарафлама уларга ёрдам берамиз, қўллаб-қувватлаймиз.

Икки кун давом этган Халқаро илмий-амалий ўқув семинар давомида республикамиздаги илмий-тадқиқот марказлари, олий таълим муассасалари кутубхоналари ходимлари ҳамда музейларда қўлёзма манбаалар билан шуғулланувчи 50 нафарга яқин илмий-тадқиқотчилар соҳа мутахассислари ва ёш олимларнинг маърузалари тингланди. 18 нфар ёш илмий-тадқиқотчилар ўзларининг мавзуга доир мақолалари билан иштирок этишди.

Қолаверса, тадбир доирасида “IRCICA” ташкилоти  Бош директори Холит Эрен Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ ал-Бухорий” асари қўлёзма нусхасининг XI асрга оид фото нусхасини, Султон Абдулҳамид томонидан XIX асрда тайёрланган Муқаддас Каъба ва унинг ҳудуди акс этган китоб альбом ва бир қатор қимматбаҳо қўлёзма манбаларни марказга туҳфа этди.

Хаттолик3

Ўз ўрнида марказ ходимлари ҳам туркиялик меҳмонга қимматбаҳо эсдалик совғаларини улашди.

Шунингдек, семинарда мавжуд қадимий ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни муҳофаза қилиш, каталоглаштириш, таржима ишларини олиб бориш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича тизимли илмий-амалий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилиб, бу борада ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан келишиб олинди.

Энг кўп ўқилган