Ӯзбекистонлик машҳур қӯшиқчи Шерали Жӯраев ҳам Аҳмад Зоҳирнинг бир неча қӯшиғини ӯз репертуарига киритган. У туркий санъаткорлар орасида биринчилардан бӯлиб Аҳмад Зоҳирнинг бевақт ӯлимидан таъсирланиб, унга бағишлаб ӯзбек тилида марсия айтади. Марсия матни Ӯзбекистон Республикасининг таниқли шоири Туроб Тӯла қаламига мансуб.

Шеърга куй басталаган Шерали Жӯраев қӯшиқни айтишдан олдин Аҳмад Зоҳирнинг таржимаи ҳоли ҳақида қисқача даврадагиларга гапириб беради. Шерали Жӯраевнинг дӯсти, Тожикистон Олий Мажлис Намояндалар мажлиси ходими Усмонжон Охуновнинг айтишича, ушбу таниқли ӯзбек ҳофизи мазкур қӯшиқни доимо ажиб бир ҳис-ҳаяжон билан куйлаган. Шерали Жӯраев 1994 йили шогирди, ёшларнинг севимли хонандаси Нуриддин Ҳайдаровдан бундан кейин бу қӯшиқни у куйлашини талаб қилади...

...Туроб Тӯла шеърининг ҳажми анча катта. 45 ёшида фоний дунёни фожиали равишда тарк этган Нуриддин Ҳайдаров шеърнинг бор-йӯғи 10 мисрасини Шерали Жӯраевнинг ижро услубида мислсиз дард билан жудаям таъсирли куйлаган:

Афғон билан туғилган Ватаним,

Ғаму ғазабга тӯлган Ватаним,

Қайта дунёга келган Ватаним.

Куйлаб туриб, йиқилдим қӯлингда,

Куйлаб туриб, йиқилдим йӯлингда.

Аҳмад Зоҳир номи мангудир,

У ӯчмайди, қуёш рангидур,

У инқилоб саври тонгидур...

Куйлаб туриб йиқилдим қӯлингда,

Куйлаб туриб, йиқилдим йӯлингда.

“Аҳмад Зоҳир ва мусиқии Ғарб” китобидан олинди.

Энг кўп ўқилган