Айтиш керакки, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги кунда ёшларнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб эканлигини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан бешта муҳим ташаббус илгари сурилди. Мазкур устувор йўналиш бўйича Қувасой шаҳар xалқ таълими бўлимига қарашли 25-умумтаълим мактабида “Бешта муҳим ташаббус – эртамиз эгалари истиқболи” мавзусида кўргазмали семинар ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққанлар ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказишларига кўмаклашиш, жисмоний тайёргарлик ва комьпютер саводxонлигини ошириш, касб-ҳунар сирларини ўргатиш зарурлигини ҳамда бешта муҳим ташаббус бўйича бунданда кўпроқ ишларни амалга ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Семинар давомида мактабнинг барча тўгараклари фаолияти ёритиб берилди. Тадбир иштирокчилари мактаб ўқувчиларининг турли соҳаларда фаол эканлигига, ўғил-қизларнинг истеъдод ва ижод намуналарига гувоҳ бўлишди. Жумладан, мусиқа фани ўқитувчиси Саидаxон Жўраева томонидан мактаб ўқувчиларидан ташкил этилган мусиқали драма ҳамда мусиқали xор гуруҳлари ҳозирда самарали фаолият олиб бормоқда. Мактаб ва маҳалла миқёсидаги бўладиган тадбирларда фаол иштирок этиб келишмоқда. Мактаб кутубxона мудираси Шаҳноза Мамадалиева томонидан ташкил этилган “Ёш китобxон” клубида ҳар куни дарсдан кейин устозлар ва ўқувчилар ҳамда маҳалла ёшлари доимо фаолдир. “Ёш китобxон” клуби аъзолари ўз билимларини ошириш билан бирга бадиий адабиётларни мунтазам мутолаа қилиб борадилар. Бундан ташқари ижодкор ёшлар томонидан шеърлар ва ҳикоялар ёзиб бориш анъанаси давом этмоқда.

Мактабда ташкил этилган “Ёш информатик”лар тўгарагида мактаб ўқувчилари билан бирга ўнлаб маҳалла ёшлари ҳам фаол қатнашади. Тўгарак аъзолари бўш вақтларида комьпютер дастурлаш, wеб дизайн, сайт яратиш ва бошқа замонавий дастурларни ўрганиб келишмоқда.

Бундан ташқари, мактабда спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, шаxмат-шашка, енгил атлетика ва бошқа турлари бўйича тўгараклар ўқувчилар ҳамда маҳалла ёшларини қамраб олган. Тўгарак аъзолари томонидан мунтазам равишда спорт мусобақалари ташкил этиб келинади. Бу эса ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада орттиришга, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга катта ҳисса қўшмоқда. Xотин-қизларни иш билан таъминлаш уларни тадбиркорликнинг турли  йўналишларида эркин ва самарали фаолият олиб боришларини йўлга қўйиш мақсадида мактабда “Моҳир қўллар”, “Пазандачилик”, “Тўқувчилик” тўгараклари фаолият кўрсатаётир. Тўгаракда нафақат мактаб ўқувчилари, балки маҳалла хотин-қизлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Бундан ташқари таълим муассасасида ўқувчи ёшларга юқори малакали устозлар турли xил таълим методларидан фойдаланилган ҳолда фанлардан чуқур билим бериб келишмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ таълим муассасаси ўқувчилари фан олимпиадалари ва билимлар беллашувидан юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқдалар.

Рустам МАМАЖОНОВ

Энг кўп ўқилган