2019 йил 9 июнь куни тунги соат 02.05 да Марғилон шаҳар ЁХБ диспетчерлик хизматига шаҳарнинг Пичоқчи маҳаласида жойлашган «Марғилон умумий улгуржи савдо комплекси» МЧЖда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Фото: Ёнғин хавфсизлиги хизмати

Хабар асосида биринчи бўлинмалар соат 02.10 да воқеа жойига етиб борганида савдо комплексининг кенг майдонда қурилиш конструксиялари ва савдо дўконларининг том қисмидан қуюқ тутун аралаш аланга чиқиб ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04.20 да қуршаб олиниб, 05.40 да батамом ўчирилган.

Ёнғинни ўчиришга жами 19 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари жалб этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: Ёнғин хавфсизлиги хизмати

Ҳодиса оқибатида савдо комплекси биносининг (тим) тахминан 1575 квадрат метр майдонидаги қурилиш конструксиялари ва тадбиркорларга тегишли бўлган савдо расталар, тез ёнувчи материалларидан (тахта-ёғоч, DVП, пластик ва бошқа) қурилган савдо дўконлар ва улар ичида сақланган озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб, зарарланган. Амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида савдо комплексининг 8.865 кв.м майдони сақлаб қолинишига эришилган.

Фото: Ёнғин хавфсизлиги хизмати

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.

Манба: Daryo.uz

Видеони телеграм каналимизда кўринг: https://t.me/bonguz1/186

Энг кўп ўқилган