Ноширлик учун лицензия керак эмас!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 16 мартдаги қарорига асосан ноширлик ва матбаа фаолияти учун лецензия бекор қилинган эди.

Бугун Вазирлар Маҳкамаси Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлади.

Жорий йил 1 июлдан бошлаб ноширлик фаолияти учун лицензия, матбаа фаолияти учун рухсатнома талаб этилмайди.

Эндиликда тадбиркор ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлаганидан кейин 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари (Ягона Интерактив давлат хизматлари портали) орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига хабарнома юбориши кифоя.

Хабарнома юборилганидан кейин 1 иш кунида тасдиқнома электрон кўринишда хабардор қилувчига етказилади.

Шу билан бирга ноширлик ва матбаа соҳасида амалдаги қонунчилик талаблари сақлаб қолинади.

Энг кўп ўқилган