Хабарингиз бор, халқаро стандартлаштириш ташкилотлари томонидан берилган маълумотга кўра, Коронавирус COVID-19 хавфли инфекциясига қарши кураш давомида Ўзбекистон АҚШ дан кейинги ўринда эканлиги эътироф этилди.

Коронавирус инфекцияси аниқланган илк кундан бош­лаб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан ушбу касаллик юртимизда кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўрилди.

 Шуни таъкидлаш лозимки, дунё тажрибаси асосида юртимиздаги корхона ва муассасалар ҳам тезкорликда масофавий ишлашга ўтказилган эди. Бу эса пандемия даврида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолатда иш олиб боришга имконият яратиб берди. Шунингдек, пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтиришга эришилди.

“Ўзстандарт” агентлиги ва тизим ташкилотлари томонидан ҳам COVID-19 хавфли инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ёрдам бериш мақсадида бир қатор тизимли ишлар йўлга қўйилди. Ниқобларни ишлаб чиқариш стандартини йўлга қўйиш, инфрақизил тиббий термометрлар тўғри ва аниқ ишлаши ҳамда антисептик воситаларни бепул текширувдан ўтказиш ишлари бугунги кунда ҳам давом этмоқда.

Ўзбекистон миллий метрология институти ва ҳудудий филиаллари ҳам ўз вақтида карантин даврида масофавий ишлаш тизимига ўтказилган эди. Шу давр мобайнида барча мурожаатлар онлайн тарзда электрон шаклда қабул қилиниб, белгиланган талабларга асосан хизмат кўрсатиб келинмоқда.  Сурхондарё ҳудудий филиалининг 30 га яқин мутахассислари томонидан  апрель ва май ойлари давомида икки юзга яқин мурожаат кўриб чиқилди. Бу пайтда 3 минг 500 яқин қиёслаш ишлари – метрологик хизматлар кўрсатилди. Кўчма лаборатория – махсус жиҳозланган автомашина тадбиркор ва ишбилармонлар мурожаатларини ўрганиб, сўралган метрологик хизматни ўз вақтида амалга оширишда қўл келмоқда. Филиал 146 та экспортёр корхоналар билан ҳамкорлик олиб бормоқда. Айни кунларда пандемия шароитида маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг соҳага доир муаммолари ўрганиб чиқилиб тегишли тавсиялар берилмоқда.

Ҳозирда филиал ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари ҳам масофадан туриб амалга оширилмоқда. Мутахассислар барча ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш, суюқликлар ва газлар миқдори ва сарфини белгиланган қоидага мувофиқ ўлчаш йўналишлари бўйича малака ошириш жараёнига жалб қилинган.

Ўзбекистон миллий

 метрология институти

Сурхондарё вилояти

филиали матбуот хизмати

Энг кўп ўқилган