Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари доирасида аҳолининг яроқсиз ҳолга келиб қолган уй хўжалиги буюмлари ёқиб юборилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

«Тошқин ҳудудлари сувдан ҳоли этилиб, қуруқ ва қулай ҳолатга келтирилди. Ҳозирда бу майдонда иккиламчи тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, оқим вақтида зарар етган ашёлар, уй хўжалиги буюмларини йиғиш, уларни ҳудуддан олиб чиқиш ва йўқотиш тадбирларини мисол қилиш мумкин. Чунки бундай воситалар қайта фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланиб, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди», — дейилади хабарда.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Эслатиб ўтамиз, Сардобадаги фалокатда салкам 6 мингта турар жойга зарар етган. Фалокат оқибатида жабрланган аҳолига ёрдам бериш учун Қирғизистон ҳукумати инсонпарварлик ёрдами жўнатди. АҚШ ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги тошқин оқибатида жабр кўрган аҳолига кўмак бериш учун 100 минг доллар ажратди. Ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов эса Сирдарёда жабр кўрган аҳолига кўмак бериш учун 10 миллион АҚШ доллари миқдорида хайрия маблағи ажратди.

 

Манба: daryo.uz

Энг кўп ўқилган