Англиянинг Компаниялар Уйи 2017/2018 йилда Премиер Лигада иштирок этган 20 жамоанинг молиявий ҳисоботларини эълон қилди. Бу ҳақида Гуардиан нашри маълум қилмоқда.

"Арсенал"

“Тўпчилар“ умумий ишлаб топган пули 403 миллион фунт стерлингни ташкил этди. Бу натижа билан лига доирасида бешинчи бўлди. Иш ҳақлари учун эса 240 миллион фуни сарфланди. Бу бюжетнинг 60 фоизини ташкил этди. Арсенал бу борада ҳам бешинчи бўлди. Солиқлар тўланиши олдидан фойда — 70 миллион фунт эди.

 Эслатиб ўтамиз “Арсенал Ҳолдингс ПЛC“ акциялари 100 фоиз  америкалик Стен Кроэнке бошқарадиган “КСE Инc УК“ га тегишли.

Ўйин чиптаси ва буюмлардан олинадиган £(фунт)99 миллион

Телевидение ва ўйинларни узатиш  £180 миллион

Чакана савдо £26 миллион

Савдо £107 миллион

Мол-мулкни ривожлантириш  £15 миллион

Ўйинчилар савдоси  £2 миллион

Қарзларга £0

Энг кўп тўланган директор Иван Газидис £2.7 миллион

Кроэнкенинг тўлиқ эгаликни қўлга олганидан сўнг телевидение ва умумий даромади тахминан £20 миллионга пасайди. Бунга сабаб сифатида 2017-йилги Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмагани,  Арсен Венгер ва унинг мураббийлик жамоаси вазифасидан озод этилгани учун £17 млн тўлаб берилгани ҳамда Газидиснинг Миланга кетишининг £2.7 млн га тушиши кўрсатилмоқда.

“Челси“

“Стемфорд Бридж“ эгалари ушбу мавсум жами £448 миллион ишлаб топишган. Бундан олдинги натижа £368 миллионни ташкил этарди. “Аристократлар“ бу борада Лигада тўртинчи бўлиб туришибди. Маошларга £246 миллион сарфланган ва бу бюжетнинг 55 фоизига тўғри келади. Соф фойда - £30 миллион.

 Жамоа тўлиқлигича россиялик бизнесмен Роман Абрамович ва унинг Фордстам Лтд. ҳолдинг компаниясига тегишли.

Ўйин чиптаси -  £74 миллион

Узатиб бериш - £204 миллион

Савдо - £170 миллион

Энг катта маош тўланган ходим - £240,000 минг

Абрамовичнинг Бирлашган қиролликдаги визаси янгиланмагани қандайдир таъсир кўрсатиши мумкин. Яна £69 миллион пул клуб фойдаси учун асосий бюжетга қўшилган.

“Ливерпул“

Ливерпульнинг умумий маблағи - £455 миллионга етган бўлса, шундан 264 млн фунти сарф-харажатлар учун ишлатилди. Соф фойда солиқлар тўланишидан аввал ўтган йилгига нисбатан £75 миллион ортиб, 125 миллион фунт стерлингни ташкил этди.

Клуб америкалик Жон Ҳенри бошқарадиган “Фанwай Спортс Гроуп“га қарашлидир.

Чипталар - £81 миллион

Телевидение ва узатиш - £220 миллион

Савдо - £154 миллион

Ўйинларни узатишдаги даромаднинг £66 млн га ўсиши жамоанинг ЧЛ финалида тўп сургани билан боғлиқ. Шунингдек, £56 миллион финалда иштирок этгани учун жамоа аъзоларига бонус сифатида тақдим этилган.

“Манчестер Сити“

“Шаҳарликлар“ бюжети йил сўнггигача ҳисобланса, нақд 500 млн фунтга етган. Шунга яраша, жамоа £260 млн миқдорда сарф-харажатларни амалга оширган. Даромади - £10 млн.

Клуб “Abu Dabi  United Group Investment and Development“ бир қисми ҳисобланувчи “Парент cомпанй Cитй Фоотбалл Гроуп“га тегишли. Унинг эгаси Шайх Мансур бин Заед ал-Наҳян ҳисобланади.

Чипталар - £57 млн

ТВ, узатиш ва Уэфа - £55 млн

Савдо - £232 млн

Шайх Мансур бу йил қўйган пуллари миқдор миқдорини яна £58 миллионга оширди. Шу кунгача араб миллиардери 1.3 миллиард фунт маблағ сарфлаган.

“Манчестер Юнайтед“

Рўйхатнинг мутлақ пешқадами бюжети - £590 миллион. Харажатлар 269 млн фунт стерлинг бўлди. Даромад ўтган йилгига қараганда 21 млн кам бўлиб, £26 миллионни ташкил этди.

Клубнинг катта қисми Глазерлар оиласига тегишли. Кейинги йилларда “United PLC“ Ню Ёрк Акция бозоридан жамоанинг бир қанча улушига эга чиққан.

Чипталар - £110 млн

Ўйинларни узатиш -  £204 млн

Савдо - £276 млн

Глазерлар баъзи бир дивидентларни тўлаш юзасидан жавобгарликни бўйнига олган. Лекин ҳалигача 496 миллион фунт стерлинг миқдордаги қарздорлик сақланиб турибди.

Бу ўтган йилги мавсум ҳисоботлари эди. Жорий йилда эса Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси финалларида фақат инглиз жамоалар тўп суради. Бундан кўриниб турибдики, даромад рекорд даражада кўтарилиши мумкин.

Мансурбек Неъматов