Миллий олимпия қўмитасининг хабар беришича,  Рио Олимпиадаси ғолиби, айни вақтда профессионал боксда ўз фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров шу йилнинг 11 май куни ўзининг саккизинчи профессионал жангини ўтказади.

Бироқ рақиб номи ҳозирча маълум эмас. Эслатиб ўтамиз, Ғоибназаров шу пайтгача профессионал боксда етти бор жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ҳамда ўз ҳисобига 4 та нокаутни расмийлаштирган.