Бу ҳақда пойтахтимизда барпо этилган «Humo Arena» муз саройининг очилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон хоккей федерациясининг вице-президенти Баходир Ғофуров маълум қилди.

Таъкидлаш жоиз, «Humo Arena» кўп тармоқли муз саройи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси асосида мамлакатимизда спортнинг қишки ва бошқа турларини ривожлантириш, спорт ва соғлом турмуш тарзини оммавийлаштириш мақсадида бунёд этилди. Мутасаддиларнинг айтишича, бу каби иншоотлар босқичма-босқич республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам барпо этилади.