2019 йилда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди тасдиқланган Дастурига мувофиқ ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация қилиш ва жамиятни эркинлаштиришдаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш борасида изчил ва тизимли ишлар амалга оширилди.

  1. 1. Фонднинг ҳисобот давридаги фаолиятига шарҳ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарорига мувофиқ ННТ ва фуқаролик жамиятининг бош­қа институтларини Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун 28 млрд. 550 млн. сўм маблағ ажратилди.

Давлат бюджетидан қўшимча “Ижтимоий фикр” марказига 2 млрд. 387 млн. сўм, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига ўтказиладиган сайловларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида ЎзЭОАВМА 5 млрд. 879,9 млн сўм, “Тараққиёт стратегияси” марказига 1 млрд сўм давлат субсидияси шаклида ажратилди ва умумий ажратилган маблағ 37 млрд. 817 млн. сўмни ташкил этди.

Қонунчилик нормалари, Парламент комиссиясининг 2019 йил 26 мартдаги

1-сонли қарорига мувофиқ ажратилган маблағлар қуйидагича тақсимланди:

- давлат грантларига - 8 млрд. 800 млн. сўм ёки жами маблағнинг 30,8%;

- давлат ижтимоий буюртмаларига – 4,0 млрд. сўм ёки жами маблағнинг 14,1%;

- давлат субсидияларига – 15 млрд 700 млн. сўм ёки жами маблағнинг 55,1%.

Ҳисобот даврида Парламент комиссиясининг 2019 йил 26 мартдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган вазифалар босқичма-босқич амалга оширилди. Унга кўра, давлат субсидиялари ва давлат грантлари ажратишнинг, давлат ижтимоий буюртмаларини жойлаштиришнинг асосий мавзулари ва йўналишлари, мақсад, вазифалари, шартлари ва муддатлари ҳамда уларга ажратилган маблағлар миқдорлари тасдиқланди.

1.1. Танловларни ташкил этиш, дас­тур ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.

Ҳисобот даврида муҳим ижти­моий аҳамиятга молик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат грантларини ажратиш учун 5 та танлов ўтказилди.

Парламент комиссиясининг 2019 йил 26 мартдаги 1-сонли қарори билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг ҳисобот йилидаги давлат гранти танловлари ўтказишнинг тасдиқланган режаси тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши таъминланди.

Хусусан, Давлат грантлари қуйидагиларга йўналтирилди:

  1. 1. “Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТнинг инновацион лойи­ҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги Давлат гранти 1-танловига 275 та фуқаролик жамияти институтларининг 8,9 млрд. сўмлик 302 та лойиҳаси қабул қилинди.

Парламент комиссиясининг 2019 йил 1 июндаги 21-сонли қарорига асосан 68 та лойиҳа 2 млрд. сўмга молиялаштирилди.

  1. 2. “Маънан етук ва юксак маърифатли ёш авлодни тарбиялашда ижтимоий шерикликни кучайтириш” мавзусидаги Давлат гранти 2-танловига 153 та фуқаролик жамияти институтларидан 4,8 млрд. сўмлик 166 та лойиҳа қабул қилинди.

Парламент комиссиясининг 2019 йил 26 июлдаги 27-сонли қарорига асосан 61 та лойиҳа 1,8 млрд. сўмга молиялаштирилди.

  1. 3. “Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда фуқаролик жамияти инс­титутларининг фаоллигини ошириш” мавзусидаги Давлат гранти 3-танловига 157 та фуқаролик жамияти институтларидан 4,78 млрд. сўмлик 170 та лойиҳа қабул қилинди.

Парламент комиссиясининг 2019 йил 26 июлдаги 27-сонли қарорига асосан 61 та лойиҳа 1,8  млрд сўмга молиялаштирилди.

  1. 4. “ОАВда миллатлараро бағрикенг­лик ва дўстликни, тинчлик ва барқарорликни кенг тарғиб этиш” мавзусидаги Давлат гранти 4-танловига 114 та фуқаролик жамияти институтининг 3,5 млрд. сўмлик 120 та лойиҳаси қабул қилинди.

Парламент комиссиясининг 2019 йил 29 октябрдаги 40-сонли қарорига асосан 41 та лойиҳа 1,5 млрд. сўмга молиялаштирилди.

  1. 5. “Жамиятда юксак маънавиятни ва қонун устуворлигини таъминлашга кўмаклашиш” мавзусидаги Давлат гранти 5-танловига 176 та фуқаролик жамияти институтидан 5,4 млрд. сўмлик 183 та лойиҳа қабул қилинди.

Парламент комиссиясининг қарорига асосан 58 та лойиҳа 1,7 млрд. сўмга молиялаштирилди.

2019 йилда 61 та устувор йўналиш бўйича давлат грантининг 5 та танлови ўтказилди ва унда 845 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа инс­титутлари 941 та лойиҳа билан иштирок этди. 298 та ижтимоий аҳамиятли дастур ва лойиҳа умумий қиймати 8,8 млрд. сўмга қўллаб-қувватланди.

Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари жойлардаги маҳаллий давлат органлари билан ҳамкорликда эрта ва яқин қариндош­лар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатларидан огоҳлантирувчи турли кўргазмали ахборот ва ўқув материаллари тайёрлади, фуқаролар йиғинларида жисмоний тарбия ва спортни ривож­лантиришга оид дастурларни амалга ошириш, турли юқумли касалликлар профилактикаси, гигиена ва санитария масалаларида кенг тушунтириш ишлари олиб борилди.

ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан давлат органлари ўртасидаги ижтимоий шерик­лик асосида аҳолини, айниқса, ёшлар,  меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш, уларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларига катта аҳамият берилди.

Давлат гранти лойиҳаларини амалга оширишга ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 4 млрд. 133 млн. 300 минг сўм ўз маблағлари ҳамда 2262 нафар кўнгиллиларнинг меҳнати жалб этилганини алоҳида қайд этиш лозим. 608 та ўқув курси ва марказлари ташкил этилди. Уларда аҳолининг турли қатламларига мансуб 25 417 киши ўз касбий малакасини оширди. Давлат грантлари лойиҳалари доирасида ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари 770 та янги иш ўринлари яратди.

Давлат гранти олувчилар томонидан 1 092 959 дона турли тарқатма материаллар тайёрланди. Давлат грантларини амалга оширган фуқаролик жамияти институтларининг моддий-техник базаси 870 дона замонавий ахборот-коммуникация техникаси, ўқув ишлаб чиқариш жиҳозлари билан мустаҳкамланди. Бу мақсадлар учун улар томонидан 2 млрд. 621 млн. сўм ўзлаштирилди.

Давлат гранти лойиҳаларини амалга ошириш давомида 1072 киши умумий суммада 1 млрд. 924 млн. 300 минг сўмлик ойлик иш ҳақи олди.

Турли йўналишда 5612 та тадбирлар ўтказилди ва уларда 843 093 киши иштирок этди. Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнлари босма ва электрон ОАВда 970 маротабадан кўпроқ ёритилди.

1.2. Давлат ижтимоий буюртмаларининг жойлаштирилиши ва уларнинг натижалари.

“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси ва давлат органларининг талабномаларига мувофиқ ташкил этилган давлат ижтимоий буюртмаси танловларига 14 та давлат органларининг 56,2 млрд. сўмлик 18 та лойиҳаси қабул қилинди.

Танловга ижтимоий аҳамиятли деб топилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм вилоят ҳокимлигининг 12 та буюртмаси қўйилди.

Парламент комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ  2019 йилда жами 12 та ташкилот ғолиб деб топилди ва 4 млрд. сўмга молиялаштирилди. Ажратилган ижтимоий буюртмалар қўйидаги йўналишларда амалга оширилмоқда.

  1. 1. Жамиятда оила институтини мус­таҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга кўмаклашиш мақсадида "Экосан” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фондига 390 млн. сўм, Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг Хоразм вилоят бўлимига 400,0 млн. сўм, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказининг Жиззах вилояти бўлинмасига 300 млн. сўм, “Юксак салоҳият” жамоат бирлашмасига 300 млн. сўм, Ўзбекис­тон Тиббий-Педагогик Ассоциациясига 200 млн. сўмлик 5 та ижтимоий буюртма лойиҳаси 1 млрд. 590 млн. сўмга қўллаб-қувватланди.

“Экосан" экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди давлат ижтимоий буюртмаси доирасида Нукус тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлимига 2 та “Ecola-3000” янги туғилган чақалоқларга интенсив терапия кўрсатиш инкубатори, “CHS-PU-34” чақалоқларга фото-терапия кўрсатиш ускунаси ҳамда “ПОТОК”  чақалоқларда  нафас олишини меъёрлаштириш тиббиёт аппаратлари, 2 та чақалоқлар вазнини ўлчаш тарозиси ўрнатилди.

Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг Хоразм вилоят бўлими лойиҳа натижасида Хива туманидан 450 та, Қўшкўпир тумандан 720 оила аъзоларида онкологик касалликларини дастлабки босқичда аниқлаш мақсадида 12500 нафар аёл чуқур тиббий кўриклардан ўтказилди. Шундан 3800 нафар аёлда онкологик касаликларнинг бошланғич бўғини аниқланди. Уларга ижтимоий ёрдам сифатида 35 хилдаги 5100 дона доривор ўт, витаминлар олиб берилди.Барча қишлоқ ва оилавий поликлиникаларга мавзуга оид 9 хилдан иборат 4634 та тўплам олиб берилди, тадбирларда 10 хилдаги 6000 дона бук­лет тарқатилди.

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг Жиззах вилоят бўлинмаси лойиҳа доирасида жабр кўрган хотин-қизларни тадбиркорликка қаратилган 10 та ўқув курслари ва касбий тўгаракларга 270 нафарга яқин хотин-қиз жалб этилди. Шу билан бирга улар учун вақтинчалик яшаб туриши учун шароит яратилди. Вақтинча кийим-кечак, озиқ-овқат, дори-дармон ва гигиеник воситалар билан таъминланди, марказга кузатув камералари ўрнатилди. Суициднинг олдини олиш бўйи­ча психопрофилактик чора-тадбирлар ва уларни баратараф этиш мақсадида 100 дан ортиқ “Оилавий зўравонлик — жамият дарди” мавзусида семинарлар ташкил этилди. Тадбирларда 2500 дона мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

“Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси лойиҳа доирасида фертил ёшидаги 2000 нафар аёлни кўрикдан ўтказди. Ўтказилган тадбирлар натижасида фертил ёшидаги 5000 нафардан ортиқ аёлнинг репродуктив саломатлиги бўйича хабардорлиги оширилди. Репродуктив саломатлик салоҳиятини ошириш борасида республика миқёсида патронаж ҳамшираларнинг 80 нафарининг малакаси оширилади ва фертил ёшдаги аёллар ўртасида иш олиб бориши йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Тиббий-Педагогик Ассоциацияси томонидан “Соғлом она — соғлом оила ва соғлом авлод гарови” номи остида махсус методик қўлланма ишлаб чиқди. Тошкент шаҳрининг 624 нафар мутахассислари гуруҳларга бўлиб “Соғлом она — соғлом оила ва соғлом авлод гарови” мавзусида ўқитилди. Улардан 66 нафари маҳаллаларда хотин-қизларнинг тиббий маданияти ва масъулиятини оширишга йўналтирилган таълимий-профилактик дас­турларнинг мураббий (тренерлари)лари сифатида танлаб олинди.

  1. 2. Ёшларни қўшимча касбларга йўналтириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, бандликни таъминлашда замонавий инновацион ечимлар ва технологиялардан фойдаланиш мавзусида “Сабр” Респуб­лика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказига 1,0 млрд. сўм, “Yuksalish” ахборот-маслаҳат ресурс марказига 200,0 млн. сўм, Ўзбекис­тон агро ахборот инновация марказига 400,0 млн сўм, жами 1 млрд. 600 млн. сўмлик ижтимоий буюртмалар ажратилди.

“Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази аҳоли, айниқса, ёшларни қўшимча касб-ҳунарга йўналтириш, янги иш жойларини ташкил этиш мақсадида Жиззах, Андижон, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги 1500 нафар ишсиз бўлган уюшмаган ёшлар ва катта ёшдаги аҳолини қўшимча касбий кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш мақсадида 5 та экспрементал Касбий малака марказлари 2-3 ойлик курслар ўтиш мақсадида  ташкил этди. Марказда 1500 нафар тингловчи ўқитилди, ўқиш якуни бўйича сертификатлар берилди. 500 нафарга тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олишига ва ўз тадбиркорлигини бошлашига кўмак­лашилди.

Айнан юқорида қайд этилган мақсад-вазифаларни ишсизлик даражаси юқори бўлган Миришкор ва Чироқчи туманларида иш билан банд бўлмаган фуқароларни касбга қайта тайёрлаш орқали бандлигини таъминлаш билан “Yuksalish” ахборот-маслаҳат ресурс маркази давом эттирди.

Буюртма доирасида “Маҳаллий ривожланиш маркази” ташкил этиш орқали 120 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчилари, кам таъминланган оилалар аъзолари қўшимча касбий кўникмаларга эга бўлди. Улардан 50 нафари ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашди, қолган касб эгалари йўналишлари бўйича ишга жойлаштирилди.

Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази томонидан вилоятнинг Қўшработ, Нуробод туманларида жами 8 та маҳаллада лалмикор ҳудудларда муқобил энергиялар (қуёш панеллари) ускуналари ўрнатилди, аҳолининг сувга бўлган талаби қондирилди. Ер ости артезиан қудуқлари ковлаб сизот сувларидан фойдаланилган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун томчилатиб суғориш тизимлари жорий этилди.

  1. 3. Миллатлараро тотувлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, маданий-тарихий меросни халқаро интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этишда ННТ фаоллигини оширишга амалий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу йўналишда Ўзбекис­тон қозоқ миллий маданий марказига 250,0 млн сўмлик, Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерациясига 150,0 млн. сўмлик,  Ўзбекистон география жамиятига 250 млн. сўмлик, “Istiqlol Avlodi” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига 160 млн сўмлик, жами 810,0 млн сўмлик 4 та давлат ижтимоий буюртмаси ажратилди.

Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, кўп миллатли ягона катта оила туйғуси ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекистон — умумий уйимиз” китоб альбомининг учинчи нашри тайёрланди.

Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси томонидан амалга оширилган лойиҳа доирасида аҳолининг ички туризм бўйича сайёҳлик фаоллигини оширишга қаратилган 10 та видеоролик яратилди ва кенг оммага тақдим этилди. Аҳоли ўртасида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”, “Мен Ватанимни севаман”, “Биз оилавий саёҳатчилармиз” каби 10 та фестиваль ва бошқа йирик тадбирлар ташкил этилди.

Ўзбекистон география жамияти томонидан Андижон, Наманган, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига 5 та экспедиция тадбирлари ташкил этилди. Лойиҳа доирасида “Шоҳимардон табиати”, “Сангижумон мўъжизалари” номли брошюралар, шунинг­дек, муқаддас қадамжолар ва тарихий обидалар, яхши ўрганилмаган 20 та маданий объектларни қамраб олган мавзуга оид қўлланма ва флайерлар чоп этилди ҳамда қисқа видеороликлар тайёрланди.Вилоятлардаги табиат ёдгорликлари бўйлаб инфотур ва медиа-турлар ташкил этилди.

“Istiqlol Avlodi” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази вилоятлар, айниқса, туманлардаги ННТ фаоллигини ошириш мақсадида 100 тадан ортиқ семинар тренинг ўтказди. ННТлар ўртасида ўтказилган “Энг яхши ижтимоий лойиҳа” танловида 40 га яқин ННТ қатнашди. Ҳар бир йўналиш бўйича 1 донадан жами 5 та ННТ вакиллари танлов ғолиби бўлди.

Ғолиб бўлган ННТ лойи­ҳаларини тажрибасини оммалаштириш мақсадида тайёрланган видеокўрсатув туманлар миқёсида фаолият олиб бораётган ННТни малакасини ошириш, тажриба алмашиш мақсадида тарқатилди.

Умумий ҳисобда давлат ижтимоий буюртмаси доирасида 442 та тадбир ўтказди ва уларда 21 912  киши иштирок этди. Ўтказилган тадбирлар давомида 244 163 дона турли тарқатма материаллар тайёрланди ва тарқатилди. Лойи­ҳаларни амалга ошириш жараёнлари босма ва электрон ОАВларда 295 маротаба ёритилди.

Лойиҳа доирасида ташкилотларнинг моддий-техник базаси 401 дона замонавий ахборот-коммуникация техникаси, ўқув ишлаб чиқариш жиҳозлари билан мустаҳкамланди, бу мақсадлар учун 1 млрд. 588 млн. 900 минг сўм сарфланди.

1.3. Давлат субсидияларининг ажратилиши ва уларнинг ўзлаштириш натижалари.

2019 йилда 11 та ташкилотга йиллик фаолияти дастурларини қўллаб-қувватлаш, девонлари харажатларини қоплаш ва ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларни амалга ошириш учун Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ 15 млрд. 750 млн. сўм ажратилди.

Давлат субсидияси олувчилар томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ўз фаолияти давомида “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон нодав­лат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этди. 2019 йилнинг май ойида бўлиб ўтган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишда жойларда амалий кўмак кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида фуқаролик жамияти институтларининг 49 нафар вакилига кўкрак нишони ҳисобот йилининг 25 декабрь куни тантанали равишда топширилди. Бунга Парламент комиссияси томонидан 72,4 млн. сўм маблағ ажратилди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини кенг ёритиш мақсадида Республикадаги барча ОАВ, радио ва телевиденияда 500 тадан зиёд медиа маҳсулотлар тайёрланган. Давлат дас­тури доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисобига, Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятига бағишланган 170 та брифинг ва матбуот анжуманлари 8 мингдан зиёд идоралар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилган. Шу билан бирга 17 та форум, шундан 5 та Халқаро форум ташкил этилган. 9 та қонун ҳужжатлари лойиҳасини тайёрлашда иштирок этилган, уларнинг  муҳокамасига бағишланган 40 дан зиёд экспертлик ва жамоатчилик муҳокамалари ташкил этилган. Марказ томонидан тайёрланган “Doing business” рейтингини қандай кўтариш мумкин” номли мақола “Biznes-daily” саҳифаларида, “Импорт бож ставкаларини оширилиши — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини заифлаштиради” номли мақола миллий сайт­ларда ёритилди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан “Бир миллион дарахт” акцияси ўтказилди. Ҳудудларда амалга оширилган жамоатчилик назорати тадбирлари жараёнида аниқланган ҳолатлар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари, масъул раҳбарлар ва Ўзбекистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамасига жами 14 та таҳлилий маълумотлар, 127 та ахборот-таҳлилий материаллар таёрланган ва киритилган.

Ўзбекистон экологик ҳаракати, ЎзННТМА, ФЖРМ томонидан табиий муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳуқуқий саводхонлиги, маданиятини юксалтириш, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятидан фуқаролар хабардорлигини ошириш бўйича 1327 та тадбир ўтказилган ҳамда уларда 138 169 нафар фуқаро иштирок этган.

“Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан 5 та муҳим ташаббуснинг долзарб амалий жиҳатлари ва “Сурхондарё вилоятини замонавий ривожлантиришнинг истиқболли ислоҳотлари”, “Ҳудудларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти фаолиятини йўлга қўйишнинг илғор инновацион механизмлари” ва бошқа тадбирлар ўтказилди.  “Маънавият фестивали”, “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танлови ўтказилди.

ШҲТга аъзо давлатларнинг “Болалар расмлари бадиий кўргазмаси”, “Халқаро миллий анъаналар ва таомлар” фестивали, “ШҲТга аъзо давлатларнинг фан ва техника дунё­си” мавзуида болалар кўрик танлови, Шаҳрисабз шаҳрида II “Халқаро миллий либослар фестивали, Халқаро миллий анъаналар ва таомлар” фестивали, Санкт Петербург шаҳрида “Халқ хотираси абадий” деб номланган архив фотолар кўргазмаси ҳамда Иккинчи жаҳон уруши мавзуига бағишланган ўзбек фильмлари намойиши ўтказилди.

ЎзЭОАВМА томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда 112 та таҳлилий репортаж, 84 та репортаж, 316 та хабар-шарҳ, 51 та интернет хабар, 302 та интервьюлар, 26 та “Демократик дебат” ток-шоу, 122 та “Сайлов кундалиги” номли қисқа хабарлар, 30 та анонс, ток-шоулардан олинган 140 та кичик лавҳалар (“Менинг юртим” ва “Севимли” телеканали орқали) эфирга берилди. Ҳудудий телеканаллар орқали 324 та информацион материаллар тайёрланиб эфирга узатилди.  ЎзЭОАВМАга аъзо нодавлат радиостанциялар томонидан (18 та станция) эфирга узатилган 1480 та, “Ўзбекистон онлайн” дастурлари доирасида 2552 та хабар, хабар-шарҳ ва репортажлар ҳамда интервьюлар, 150 та викторина, 60 та блитс саволлар эфирга берилди. 721 та “Замон” ахборот дас­тури тайёрланган. Унда 1000 дан ошиқ репортаж, 1386 та ахборот лавҳаси ҳамда 2800 та бош­қа жанрдаги телемаҳсулотлар жойлаштирилган. Турли мавзулардаги 176 та ижтимоий ролик, 155 дан ортиқ медиа-маҳсулотлар тайёрланиб, 88 минг марта эфирга узатилган.

Халқаро Пресс-клуб томонидан 70 дан зиёд сессия, 3 та матбуот анжумани, 2 та давра суҳбати, 6 та сайёр сессия, 10 га яқин тет-а-тет, 25 та пресс-кофе форматидаги учрашувлар ташкил этилган. Тадбирларда 400 га яқин спикер, 10 мингга яқин иштирокчилар қатнашган. “O‘zbekiston”, “O‘zbekiston — 24”, “Yoshlar”, “MY5” ва “UzReportTV”, “Sevimli” телеканалларида қарийб 200 та телелавҳалар, репортаж ва таҳлилий кўрсатувлар намойиш этилган.

Республика “Ижтимоий фикр” жамоатчлик маркази 2019 йилда 5500 нафар респондент қамраб олинган 5 та мажмуавий тадқиқот, 11 100 нафар рес­пондент қамраб олинган 14 та социологик тадқиқот, 7941 нафар респондент қамраб олинган 8 та телефон сўрови ташкил этилди ва ўтказилди.

Хусусан, “Одам савдосига қарши курашиш кенг жамоатчилик нигоҳида”, “Суд ҳуқуқ тизими ислоҳотлари кенг жамоатчилик нигоҳида”, Ўзбекистон фуқаролари гендер тенглиги ҳақида” ва бошқа мавзуларда ижтимоий сўровлар, бундан ташқари, 6 босқичдан иборат “Сайлов — 2019” ижтимоий сўровлари ўтказилди. Натижалар бўйича услубий ишланмалар ишланди, Кенгаш томонидан 6 та ўқув услубий қўлланма ва монографиялар чоп этилди.

Умумий ҳисобда Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларига 321 та лойиҳани амалга ошириш учун давлат грантлари, ижтимоий буюртмалар ва субсидиялар шаклида 37 млрд. 817  млн. сўмлик давлат кўмаги кўрсатилди.

Давлат субсидияси, ижтимоий буюртмаси ва грантини амалга ошириш доирасида ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 1608 та  штатдаги ходимлари қўшимча иш билан таъминланди, уларга ойлик иш ҳақи шаклида 15 млрд. 508 млн. 900 минг сўмдан зиёдроқ маблағ тўланди.

Шу жумладан, 321 та лойиҳани амалга ошириш жараёнига ўз молиявий манбалари ҳисобидан 17 млрд. сўм маб­лағ жалб этилди ҳамда 10461 нафар кўнгиллилар фаол иштирок этди. 770 нафар фуқаро бандлиги таъминланди.

Давлат кўмаги олувчилар томонидан 1 206 255 киши иштирокида 8015 та турли тадбирлар ўтказилди, 1 493 122 нусхада материаллар тайёрланди.

Лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш жараёнлари босма ва электрон ОАВда 9321 маротаба ёритилди. ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа инс­титутларининг моддий-техник базаси 1688 донадан иборат замонавий ахборот-коммуникация техникалари, ўқув ишлаб чиқариш инвентарлари билан мустаҳкамланди ва уларга 9 млрд. 653 млн. 700 минг сўм йўналтирилди.

2.ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларни такомиллаштириш, уларнинг эркин ва мус­тақил ривожланишига кўмаклашилди.

Ҳисобот даврида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ходимлари бир қатор норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этди. Хусусан:  2019 йил 15-16 август кунлари Хоразм вилоятида “Ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва ижтимоий шерикликни амалга оширишдаги муаммолар ҳамда ечимлар” мавзусида қўшма йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида маҳаллий бюджет ҳисобидан ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат грантлари, ижтимоий буюртма бериш бўйича таклифлар берилди.

Парламент комиссияси ва Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг ННТ ва фуқаролик жамияти бош­қа институтларининг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга давлат грантлари, субсидиялар ва ижтимоий буюртма шаклидаги маблағлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, шунингдек, туман ва шаҳарлар бюджетларининг харажатларига қўшилиши тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4473-сонли қарори 5-бандида ўз тасдиғини топди.

  1. 3. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди фаолияти очиқлиги ва шаффофлиги таъминланди.

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ўзининг 2019 йилдаги фаолиятини ҳамда мол-мулкдан фойдаланишини очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширди.

Мазкур тамойилларга асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, Сенатига, Ҳисоб палатасига, Парламент комиссиясига, Молия ва Адлия вазирлигига, Давлат солиқ қўмитасига, Давлат статиститка қўмитасига ва бошқа давлат ташкилотларига тегишли ҳисоботларни бериш йўли билан амалга оширди.

Белгиланган тартибда ички аудит амалга оширилди, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг йиллик ҳисоботи ОАВда мунтазам равишда чоп этилди. Парламент комиссиясининг қарорига асосан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг 2018 йилдаги молия-хўжалик фаолияти текширувидан ўтказилди.

Парламент комиссиясининг йиғилишларида жамоат фондининг ҳисоботлари мунтазам равишда муҳокама қилиб борилди.

Очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойилларини амалда қарор топтириш мақсадида ОАВ – телевидение, радио, интернет, босма ОАВ ва бошқалар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилди. ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа инс­титутларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг миллий механизми фаолияти 6 мингдан ортиқ маротаба давлат ва нодавлат босма ва электрон ОАВда ёритилди. Давлат грантларини ажратиш бўйича танловларга оид эълонлар 2000 дан ортиқ маротаба турли теле,радио каналлар орқали эфирга узатилди.

Марказий босма ОАВда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ва Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг фаолияти ҳақида 100 га яқин мақола чоп этилди.

- 2019 йил 18 январь куни Халқаро пресс-клубда жонли эфир орқали Парламент комиссияси ва Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг

2018 йилдаги фаолияти якунлари ва 2019 йилдаги устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани 50 киши иштирокида бўлиб ўтди.

- 2019 йил 4 майда “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда “Долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган ҳудудий, тармоқ ва соҳавий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш” мавзусидаги семинар тренинг вазирликлар, давлат ташкилотлари, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари ва ОАВ вакиллари жами 40 киши иштирокида ўтказилди.

- 2019йил 1 июнь куни Парламент комиссияси, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Қашқадарё вилояти филиали ҳамкорлигида Парламент комиссиясининг 200 нафарга яқин иштирокчилари билан сайёр йиғилиш ўтказилди.

Парламент комиссияси аъзолари Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Қашқадарё вилояти филиалига ажратилган Давлат ижтимоий буюртмасини амалга оширишнинг жойлардаги натижалари билан танишдилар.

- 2019 йил 12 август куни Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан ташкил этиладиган танловларда дўстлик жамиятларининг ўз лойиҳалари билан фаол иштирокини таъминлаш мақсадида лойиҳалар тайёрлаш бўйича семинар тренинг 100 га яқин дўстлик жамиятлари вакиллари иштирокида ўтказилди.

- 2019 йил 15 октябрь куни “Тараққиёт стратегияси”да Давлат субсидияси ва давлат ижтимоий буюртмаси олган ташкилотларнинг ҳисобчилари учун маблағлардан самарали фойдаланиш, қонунчиликдаги ўзгартиришлар билан таништириш мақсадида семинар-тернинг ўтказилди. Унда 30 нафарга яқин иштирокчилар қатнашди.

- 2019 йил 16 август куни Урганч шаҳар “Дўстлик ва ННТлар уйи” биносида Парламент комиссияси, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда “Ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва ижтимоий шерикликни амалга оширишдаги муаммолар ҳамда ечимлар” мавзусида қўшма йиғилиш ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари Хоразм вилоятида эришилган ютуқлар билан таништирилди ҳамда  фуқаролик жамияти институтлари ва аҳолига етказилди, камчиликлар, фойдаланилмаган имкониятлар ва муаммоларнинг ечими бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Ҳисобот даврида Парламент комиссиясининг 11 та йиғилиши ўтказилди, уларда “учинчи сектор” субъектларининг фаолиятига доир, жамиятда ижтимоий шерикликни кучайтириш билан боғлиқ 48 дан ортиқ долзарб масала кўриб чиқилди. Муҳокама қилинган масалаларнинг натижалари электрон ҳамда босма ОАВда кенг ёритилди.

Парламент комиссияси ва Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг фаолияти “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока”, “Жамият”, “Ҳуррият” ҳамда бошқа марказий ОАВда кенг ёритилди.

Олий Мажлис ҳузуридаги  жамоат фонди Ижро девони

Энг кўп ўқилган