Фарзандингизни яхши мактабга бермоқчисиз, энди илгаригидек таниш-билиш қидириш, бировларнинг оғзини мойлашга ҳожат йўқ. Пулини тўласангиз, болангизни любой мактабга карнайлатиб-сурнайлатиб жойлаб қўйишади. 
Халқ таълими вазири Шерматов  буни юмшоққина қилиб, коррупцияга қарши курашиш учун шундай қарорга келинганини таъкидлади. 
Нима дейсиз? Биз токайгача бирор нарсага қарши курашиш учун бирор нарсани йўқотишга мажбур бўламиз, дейсизми?
Кулгининг мавриди эмаску, лекин шу жойида халқ ёзувчиси Неъмат Аминовнинг бир латифаси эсга тушиб кетди. 
Бизда азалдан "Кес-кес қонуни бор", яъни, бир нарсага қарши курашиш учун иккинчи бир нарса кесилади, — деб ҳажв қилади ёзувчи. — Масалан, ичкиликбозликка қарши курашиб, минг минг гектарлаб токзорлар кесилди. 
Ишдаги интизомсизликка қарши курашиб, ойлик ва мукофот пуллари кесилди. 
Озиқ-овқат танқислигига қарши курашилиб, жаннатий боғлар кесилди, ўрнига пахта ва ғалла экилди. 
Эскилик сарқитига қарши курашиб, хотин-қизларимизнинг иштонлари кесилди, мини юбка қилинди.
Бит босишига қарши курашиб, жонон қизларимизнинг  чилвир сочлари кесилди. 
Хулласи калом, бир нимага қарши курашилса, бир нима кесилади бизда!
Қўрқаманки, шу кунларда қўшхотинликка қарши оммавий кураш бошланиб қолмасин!Билиб бўладими, бизнинг салла деса калла олувчи мулозимларимиз, хотинбозликка қарши курашиб, яна нима балоларни кесишмайди!

Манба: Ҳақиқат онлайн телеграм канали