Яқин соатларда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Миллий боғида тантанали маросим ўтказилди.

 1.jpg

 

Алишер Навоий ҳайкали пойида давлат ва жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, талабалар, ўқувчи ёшлар, ижодий ташкилотлар вакилларидан иборат кенг жамоатчилик тўпланишди.  Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид тил – миллатнинг кўзгуси, туганмаси ҳазинаси экани, истиқлол йилларида она тилимиз ўрни ва мавқеига эга бўлгани, Конституциямизда унинг ҳуқуқий жиҳатлари мустаҳкамлаб берилгани, тилимизнинг майинлиги, бойлиги, унинг инсон руҳиятига таъсири, халқларни бирлаштириши, урф-одатларни сақлаши ҳамда халқаро миқёсда обрў-эътибори тобора юксалаётгани ҳақида сўз юритди.

2.jpg

Сўзга чиққанлар шунингдек, тилда миллат руҳи яшаши, миллат ҳаётида юз бераёган ўзгаришлар тилимизда кўзгудагидек акс этиши, тилнинг маънавиятимиз, миллийлигимиз, ўзлигимизни англашдаги ўрни ва кучини кўрсата билишимиз муҳим экани, ҳар биримиз сўз бойлигимизни янада ошириб, тилимизнинг софлиги ва бардавомлигини таъминлашда ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозимлигини таъкидлашди.

9.jpg

6.jpg

5.jpg

4.jpg

3.jpg

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зарифжон Азизов ҳамда Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари томонидан она тилимизни мадҳ этувчи шеър, куй-қўшиқлар янгради.

Шундан сўнг ўзбек адабий тилининг асосчиси, улуғ мутафаккир бобокалонимиз Алишер Навоий пойи гулчамбарлар билан бурканди. Байрам тадбири якунида жамоат арбоблари, талаба ёшлар, ўқувчилар, ҳарбийлар иштирокида Адиблар хиёбонидаги замонавий адабиётимизнинг атоқли намояндалари ҳайкаллари пойида ҳам ўзбек тилига эҳтиром кўрсатилди.

 

Зулайҳо АҲМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

ахборот хизмати ходими