Қашқадарё полвонлар юрти. Воҳада кураш даврасига чиқиб олишмаган йигитнинг ўзи йўқ. Ғузор туман ҳокими Саъдулла Бабақулов ҳам бир пайтлар миллий кураш ва дзю-до билан яхшигина шуғулланиб бир қатор ютуқларни қўлга киритган. Куни кеча ҳоким тумандаги ёш дзюдочиларнинг машғулотида бевосита иштирок этди. Иштирок этибгина қолмасдан, амалий машғулот давомида мазкур спорт тури бўйича машқ усулларини ҳам кўрсатди.

photo_2019-09-24_10-50-20.jpg

Ҳоким билан бир даврада курашиш, ундан бевосита сабоқ ҳамда маслаҳатлар олиш сўзсиз ёш спортчиларни ўз устида  янада кўпроқ ишлашга ундайда. 

photo_2019-09-24_10-50-19.jpg

— Бугун ёшларимиз билан шуғулланиб, бир нарсага амин бўлдимки, уларнинг орасида иқтидорли, умидли ёшларимиз жуда кўп, — дейди Ғузор туман ҳокими  Саъдулла Бабақулов. — Улар билан суҳбатлашиш жараёнида билдимки, бўш вақтларни ҳозирги вақтда урф бўлган турли интернет тармоқларида эмас спорт залларида ўтказишга интилиши мени хурсанд қилди. Ишончим комил, ҳали булардан туманимиз, вилоятимиз, мамлакатимиз донғини бутун оламга тарқатадиган чемпионлар етишиб чиқади. Унданам муҳими, спортга ошно одамнинг соғлом, руҳан тетик, жисмонан бақувват, иродаси мустаҳкам  бўлади. Соғлом танда эса, албатта,  соғлом ақл бўлади.

 

Давлатназар РЎЗМЕТОВ,

Bong.uz мухбири