Таҳририятимиз Бош муҳаррири ўринбосари Нуриддин Убайдуллаевни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан миллий оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатаётган журналистларнинг касбий маҳоратини ошириш, ижодий салоҳиятини юксалтириш, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги, ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб ўтказилган анъанавий “Йилнинг энг фаол журналисти – 2020” республика танлови ғолиби бўлгани билан табриклаймиз!

Бундан кейинги фаолияти давомида ҳам катта эътибор ва эътирофларга сазовор бўлишига тилакдошмиз.

«Жамият» ижтимоий-сиёсий

газетаси таҳририяти

Энг кўп ўқилган