Oktabr 23, 2021

Bong.uz

"JAMIYAT" GAZETASI SAYTI

МАМЛАКАТ РИВОЖИ, ЁШЛАР КЕЛАЖАГИНИ ЎЙЛАБ…

 171 total views,  2 views today

Самарқанд шаҳрида жойлашган Fast Education ўқув маркази фаолиятига қизиқиб кўрсангиз, ютуқларидан ҳайратга тушасиз. Муассасанинг бир қатор  битирувчилари бугун дунёнинг энг номдор олий ўқув юртларида таҳсил олишади. Ҳатто айрим битирувчилар хорижда илмий даражалар олишни бошлашди. Мисол учун, мазкур нодавлат таълим муассасаси битирувчиларидан бири Дамир Мусаев АҚШнинг Калифорния штатида машҳур YALE Университетида докторлик дессертациясини ёқлаяпти.

Марказ “IDP Australia” IELTS ташкилоти билан биргаликда Ботир Жўраев ташаббуси билан барчага қулайлик яратиш учун Самарқандда биринчилардан бўлиб расмий IELTS имтиҳонини ўтказишни йўлга қўйди. 2020-2021 ўқув йили давомида 700 дан ортиқ Fast Education ўқувчилари имтиҳон топшириб ўртача 6.0-6.5 баллик натижа кўрсатишган. Шу ўқувчилардан бири Шаҳзода Набиева 8.5 бални қўлга киритди. Яна кўплаб ўқувчилар CEFR сертификатини юқори баллар билан қўлга киритган.

Муассаса раҳбари Ботир Жўраев 2019 йилнинг август ойида “Cambridge Assessment English”дан нуфузли CELTA сертификатини қўлга киритган. Ўз устида мунтазам ишлайдиган педагог учун нафақат юртимиздаги, балки хорижий муассасаларда ҳам дарс бериш мақомини берувчи халқаро  педагогик сертификат катта ютуқ ҳисобланади. Ботир Жўраев эса жорий йилда халқаро даражадаги ўқитувчиларга сабоқ бериш ҳуқуқини қўлга киритувчи халқаро сертификатга эга бўлди. Бундай мақом эса ҳар қандай мамлакатда озчилик
педагогга насиб этади.

Унинг раҳбарлигида ташкил этилган малака ошириш курсларида ўқиб, 14 нафар инглиз тили ўқитувчиси биргаликда халқаро даражадаги TESOL сертификатини қўлга киритишган. Мазкур сертификат Ботир Жўраевга нафақат республикадаги барча таълим муассасалари педагог ўқитувчилари малакасини ошириш, уларни халқаро педагогик технологиялар ва методлар билан таништириш имконини беради.  Хуллас, ютуқлар оз эмас. Энг муҳими, бу ерда ўқувчилар инглиз тилини мукаммал ўрганади.

Хўш, бунчалик, кўп натижаларга эришишнинг сабаби нимада? Биринчиси, бу ерда нафақат ўқувчилар, балки талабалар, ўқитувчилар, тил ўрганишни истовчи ҳар қандай одам тезда сифатли натижага эришади. Дарвоқе, “Fast Education” — тезкор таълим дегани. Янаям тўлиқроқ тасаввурга эга бўлиш учун марказ ва Ботир Жўраев фаолияти билан қисқача танишамиз.

Муассаса директори Ботир Жўраев аввал Самарқанд давлат чет тиллар
институтида, кейин, 2003-2005 йилларда Ҳиндистоннинг Деҳли университетини “Халқаро муносабатлар” мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган. Маълум муддат СамДЧТИда ўчитувчилик қилгач, 2007 йилда “Fast Education” нодавлат таълим муассасасига асос солган.

Ўтган 16 йил ичида муассаса мустаҳкам намунавий обрўга эга бўлган. Бу йиллар мобайнида талаба ва ўқитувчилар инглиз тилидан сабоқ олиб келаётган “Fast Education” нодавлат таълим муассасасининг битирувчилари 23 мингдан ошган. Муассасасида ўқиш истагида бўлганлар сони ошиб бораётгани, узоқ туманлардан ҳам келиб ўқиётганлар кўплиги сабабли Тайлоқ, Ургут, Самарқанд туманларидаги филиалларга асос солинган.

Умуман, марказда ишга янги қабул қилинадиган ҳар бир  янги кадр учун махсус қайта тайёрлов курси ташкил этилган бўлиб, бу курс марказ раҳбари ўзи иштирок этган халқаро ўқув курслари таълим тизимига мослаштирилган. Бу курсда янги қабул қилинган ўқитувчилар малакаси ошириб янги пед технологияларни ва улар орқали дарс олиб боришни ўрганишлари мумкин бўлади.

Яна бир гап. Ўқув маркази ҳар йили турли хайрия акциялари ўтказиши билан ҳам кўпчиликнинг меҳрини қозонган. Масалан, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари дарсларга бепул жалб этилади. Бугунгача бу ерда таҳсил олган қатор меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари нуфузли олийгоҳларга қабул қилинган.

Тиришқоқ ва изланувчан ёшларни руҳлантириш шунингдек, кам таъминланган оила фарзандларига шарт-шароит яратиш мақсадида бепул, грант асосида ўқишларига имкон яратилган.

Марказда йил сайин лойиҳалар сони ошиб бормоқда. 2020 йилдан  “Fast Education”  қошида  “Fast Kid’s Academy” номи мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу лойиҳа мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал ва ижтимоий ривожланишига эътибор қаратилган.  Жанубий Корея, Лондон, Сингапур бошланғич таълим тажрибаларидан келиб чиқиб, нутқ сўзлаш қобилияти, ёзиш ва ўқишга тайёрлаш шахмат ва каратэ ҳамда ментал арифметика дарслари олиб борилади.

“Fast Education” таълим муассасида инглиз тилидан ташқари, корейс  ва рус тили, математика, логика ва ментал арифметика курслари хам бор. “Fast Education”да ўқувчилар ёзги ва қишки таътилни Ботир Жўраев бошчилигида чет элдаги институтларда ўтказишлари чет эл ўқувчилари билан мулоқот анъанага айланган. SolBridge халқаро бизнес мактаби томонидан ташкил этилган мусобақада “Fast Education” ўқувчилари тақдимоти барча давлатлар ичида ғолиб деб топилган.

Умуман, марказнинг  таълим соҳасида олиб бораётган меҳнат фаолияти, келажаги буюк давлатнинг ўсиб келаётган баркамол авлодига таълим ва тарбия беришда улкан ҳиссасини қўшишга бел боғлаган.

“Fast Education” нодавлат таълим муассасаси
Ахборот хизмати