Sentabr 17, 2021

Bong.uz

"JAMIYAT" GAZETASI SAYTI

ТИНЧЛИК — ЖОН ҚАДАР НЕЪМАТ

 695 total views,  5 views today

Ижтимоий тармоқларни кузатиб бориш урфга айланмоқда. Чунки мамлакатда, бутун дунёда рўй бераётган воқеалардан тезкор воқиф бўлишнинг энг осон йўли бўлиб қолди.
Бирон-бир масалага муносабат билдириш ёки муайян муаммони кўтариш учун ҳам қулай воситадир. Одамларнинг ўзаро мулоқот майдони ҳам шу тармоқлар бўлаётир. Энг муҳими, ижтимоий тармоқларда жамиятнинг ўткир муаммолари дадил кўтарилиб, одамларни қийнаётган, тараққиёт оёғига кишан бўлаётган масалалар ўртага ташланяпти.

Ва бу муаммоларга турли даражадаги раҳбарларнинг эътибори қаратилиб, улар асосан бартараф этилмоқда. Бошқача айтганда, жамиятимиз ривожи, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ғов бўлаётган иллатлар аниқ мисоллар билан кўрсатиляпти.

Аҳамиятлиси, кўтарилган масалалар изсиз кетмаяпти, уларнинг натижаси ҳақида ҳам маълумотлар берилаётир, яъни изчиллик бор. Бу қувонарли, албатта. Аслида, матбуот, унинг шакли ва фаолият туридан қатъий назар, шундай бўлмоғи зарур. Зеро, матбуотнинг асосий вазифаси барча бўғиндаги раҳбарларга мавжуд муаммоларни кўрсатиб туриш, одамларни эса фаол бўлишга ундашдир. Назаримизда, бугун ижтимоий тармоқлар шу вазифаларни баҳоли қудрати адо этаётганга ўхшайди. Буни олқишламоқ лозим.

Ҳар тўкисда бир камчилик деганларидек, бу борада ҳам муайян муаммолар бор. (Бу соҳа бизнинг жамиятимиз учун нисбатан янги бўлгани учун маълум бир етишмовчилик ва камчиликлар бўлиши мумкин ва унга табиий, деб қараш керак). Масалан, баъзи тармоқларни кузатсангиз, айрим кишиларнинг фаоллигига ҳавасингиз келади, айни чоғда уларнинг бошқа иши йўқми, деган хаёлга борасиз. Сабаби, улар ҳар хил икир-чикирларни ҳам ёзаверади, суратини қўяди, видеога олиб жойлаштиради: ҳовлисидаги қайси дарахт гуллагани, қайсиниси ҳали гулламагани, маҳалласида ёмғир ёққани ва ҳоказо.

Ижтимоий тармоқларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини яна бир таъкидлаган ҳолда, айрим тармоқларда берилаётган бир масалага эътиборингизни қаратмоқни лозим топдик. Бу — юртимиздаги тинчлик, осойишталик масаласи.

Айтайлик, кимдир қайсидир соҳани танқид қилади. Унга турли касб эгалари, ҳар хил ёшдаги одамлар муносабат билдиради. Эътибор берган бўлсангиз, уларнинг айримларида “зато осмонимиз мусаффо”, “осмонимиз мусаффо бўлса бўлди-да”, “мусаффо осмонга қараб юраверамиз” қабилидаги киноялар ёзилади. Майли, камчиликлар ва муаммоларни ёзайлик, лекин тинчликнинг нима алоқаси бор ўша муаммоларга?! Қўлимизни кўксимизга қўйиб айтайлик, ҳеч ким муаммо йўқ, ҳаммаёқ гуллаб-яшнади, деётгани йўқ.

Камчиликлар кўп, муаммолар бисёр. Буни, аввало, Президентимиз айтаётир, у киши ҳар бир йиғилишда, хоҳ пойтахтда, хоҳ вилоятларда бўлсин, ўнлаб муаммоларни кўрсатмоқда, мутасаддилардан уларни бартараф этишни талаб қиляпти. Журналистлардан жойлардаги муаммоларни дадил кўтаришни сўрамоқда, бу борада сизлар менга ёрдамчисизлар демоқда. Буни тўғри тушуниш, қадрига етиш зарур. Танқид, масала қўйиш, муаммо кўтариш беғараз бўлмоғи лозим. “Иш юзасидан талабчанлик қилиш бошқа, одамларнинг шахсиятига тегиш бутунлай бошқа нарса… Барча бўғиндаги раҳбарлар ўзининг одоб-ахлоқи ва маданияти билан ўрнак ва намуна бўлиши зарур”. Президентимизнинг раҳбарларга қарата айтган бу гаплари биз, журналист ва блогерларга ҳам тўла тааллуқли десак бўлади.

Биз истаймизми-йўқми ҳаёт оқ-қорадан иборат, яъни оқ бор жойда қора ҳам бор, қора бор жойда, албатта, оқ ҳам бўлади, мутлақо оппоқ ёки қоп-қора бўлиши мумкин эмас. Нур борки, соя бор. Ўша қорани кўрган кўз оқни ҳам, оқни кўрган кўз қорани ҳам кўра билиши зарур. Муайян жойдаги ёки маълум бир соҳадаги камчиликларни (қораларни) кўрсатишдан олдин ўша ердаги ёхуд ўша соҳадаги яхши ишларни (майли ютуқлар демайлик) ҳам бир назардан ўтказиш, оқни тарозининг бир палласига, қорани иккинчи палласига қўйиб, қиёслаб таҳлил қилсак-да, кейин хулоса чиқарсак адолатдан бўлмайдими?!

Энди юртимиздаги тинчлик, осмонимиз мусаффолиги ҳақида. Бу ниҳоятда жиддий ва энг муҳим масала. Барча нарса ана шу тинчликка, осойишталикка, яъники мусаффо осмонга боғлиқ. Тинчлик бўлмаган жойда тараққиёт бўлмайди, одамларнинг ҳаловати йўқолади. Ҳаловати йўқ одам бамайлихотир хаёл суролмайди, режалар тузолмайди. Фикри-зикри тинч ётиб-туришдан иборат бўлиб қолади. Худо кўрсатмасин, атрофингда уруш олови ёниб, тепангдан бомбалар ёғилиб турса, эзгу, хайрли амаллар ҳақида гап бўлиши мумкинми?! Йўқ, асло! Бундай шароитда инсон эртасини, фарзандининг келажагини эмас, бугуни тинч ўтишини, боласини дайди ўқ уриб кетмаслигини ўйлайди. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Энг ёмони, бундай шароитда яшаган одамнинг, ҳатто ёш болаларнинг ҳам дийдаси қотиб кетади. Улар ҳеч нарсадан қайтмайди. Шунинг учун тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш керак, унга енгил-елпи қараш, киноя билан ёндашиш мумкин эмас. Тинчликни менсимаслик, қадрламаслик ношукурлик бўлади, яхшиликка олиб келмайди. Зеро, тинчлик — улуғ неъмат. Қаердаки, тинчлик, осойишталик ҳукмрон бўлса, бу ўша юрт аҳлига Оллоҳнинг марҳаматидир. Шу маънода биз Яратганга беадад шукроналар келтиришимиз керакки, мамлакатимиз тинч, осойишта, халқимиз ҳаловатда, бамайлихотир ухлайди, ўй суради, эртаси, фарзандларининг келажаги ҳақида эзгу режалар тузади. Кундуз у ёқда турсин, туннинг ҳам исталган пайтида шаҳар кезиши, соя-салқин жойларда дам олиши, сайр қилиши, овқатланиши мумкин. Буни хорижлик сайёҳлар ҳам кўп бор эътироф этган.

Мамлакатимизда бўлаётган бетимсол ўзгаришлар, ақл бовар қилмас даражадаги бунёдкорлик ишлари кимларнинг ҳавасини келтирмаяпти дейсиз. Бугун наинки пойтахтимиз, вилоятлар, туманлар марказлари, балки қишлоқларимиз ҳам замонавий тус олмоқда. Яқинда Самарқанд вилоятининг бир неча туманларини кезиб, бунга яна бир бор амин бўлдик. Жумладан, Ургут, Жомбой туманларидаги ўзгаришлар, қурилиш-бунёдкорлик ишлари инсон ақлини шоширади. Шўро даврини қўяйлик, ҳатто беш-олти йил олдин ҳам қишлоқларда кўп қаватли уйлар қурилади, деса ким ишонарди? Бугун улар ҳақиқат. Ургутдаги замонавий иншоотларни, кўп қаватли уйларни, супермаркетларни кўриб, шу жойлар бир пайтлар ўзимиз туғилиб-ўсган туман қишлоқлари эканига ишонгиси келмайди одамнинг. Бир вақтлар саноқли машиналар юрган Ургут кўчалари бугун тирбанд. Булар аҳоли фаровонлигидан далолат.

Энди айтинг, агар тинчлик, осойишталик бўлмаса, шу қадар ривожланиш, тараққиёт бўлармиди?! Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, жумладан, Ургутда эркин иқтисодий зоналар ташкил этилармиди?! Жаҳон андозаларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқарилармиди?! Бугун Ургутда нималар ишлаб чиқарилмаяпти дейсиз: гилам, газ плита, микро тўлқинли печ, эркаклар кўйлаги, енгил саноат ва чарм пойабзал товарлари, гигиена воситалари, электр техника буюмлари каби 220 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётир. Ва бу жараён жадал давом этмоқда.

Буларнинг барчаси, аввало, истиқлолимиз, юртимиздаги тинчлик, осойишталик ва Президентимиз раҳнамолигида халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасидир. Шундай экан, такрор айтамиз, тинчликнинг, осойишталикнинг қадрига етайлик, уни асраб-авайлайлик. Оллоҳ тинч-фаровон ҳаётимизни бардавом қилсин, мусаффо осмонимиздан айирмасин, халқимизнинг турмуш даражаси бунданда юксалаверсин.

Маматқул ҲАЗРАТҚУЛОВ,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист