Sentabr 17, 2021

Bong.uz

"JAMIYAT" GAZETASI SAYTI

Ишончга муносиб бўламиз!

 251 total views,  2 views today

Президентимизнинг ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши тенгдошларим қатори мени ҳам жуда қувонтирди. Тадбиркорлик  ва  кичик бизнесга  жалб  қилиш, маънавий  дунёқараш,  ижтимоий  ҳимояси  ва  саломатлиги  масаласида  ёшлар  учун  кўп­лаб имкониятлар  ва имтиёзлар яратиладиган бўлди. Шахсан Юртбошимиз томонидан билдирилган ишонч, кўрсатилаётган  ғамхўрлик  бугун барча  ёшларни  янада  ғайрат  ва  шижоат  билан  одимлашга ундамоқда.

Ҳусусан,  эндиликда: “Ёшлар дафтари” га  кирган  5-6  нафар ишсизлар  банд­лигини  таъминлаган  тадбиркорларга  давлат  мулки  ижараси  учун  50  фоизгача имтиёз  берилади.

1 июндан  бошлаб  “Ёшлар дафтари”га  кирганларнинг  хорижий  тиллар  ва  умумтаълим  фанлари  бўйича  нодавлат  таълим  ташкилотларида  ўқиши харажатининг бир  қисми  давлат  томонидан  қоплаб  бериладиган  бўлди:

– Ёшларнинг  профессионал  таълим  мактаблари,  техникумларда  ўқиши  учун  тўланадиган  контракт  суммаси  даромад  солиғидан  озод қилинади;

– “Ёшлар дафтари”га киритилган  ёшларга  ва  меҳрибонлик  уйи  тарбияланувчиларига  ҳайдовчилик  гувоҳномаси  олиш,  бир  ойлик  ҳарбий  хизмат харажатлари давлат бюджетидан тўлаб бериладиган бўлди;

– ОТМда  таҳсил  олаётган  талабалар  ётоқхона  ижараси  тўловининг  50  фоизи  давлат  томонидан  тўлаб  бериладиган  бўлди;

– Биринчи марта  ишга  кирган  касб-ҳунар  марказлари  битирувчилари  6  ойгача  даромад  солиғини  тўлашдан  озод  этилади.

– “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун имтиёзли кредитлар ажратиладиган бўлди;

Ўйлайманки, биз  ёшлар  катта  авлоднинг  билим  ва  тажрибасини,  узоқни  кўра  олиш  фазилатларини куч-ғайрат,  шижоат,  мардлик  ва  фидойилик  билан  бирлаштира  олсак,  кўзлаган  маррага,  албатта,  эришамиз.

Видеоселектор  йиғилишида  билдирилган  фикрлар, янги имкониятлар ёшлардан  фақат  ва  фақат  яхши  таълим  олишни,  оиласи,  маҳалласи,  Ватани  ривожи  учун  виждонан  хизмат  қилиши  кераклигини  талаб этади. Юртни юксалтириш  ва  янада  ривожлантириш  учун берилаётган  ҳар  бир  имкониятлардан  самарали  фойдаланиб,  шижоат  билан  ўз мақсадимиз сари ҳаракат қиламиз.

Абубакир  АҲРОРЖОНОВ,

Фарғона вилояти Бувайда тумани 42-умумий  ўрта  таълим 

мактаби  ёшлар  етакчиси,

Олий  Мажлис  Қонунчилик  палатаси  ҳузуридаги 

“Ёшлар парламенти”  аъзоси