Iyun 22, 2021

Bong.uz

"JAMIYAT" GAZETASI SAYTI

Жазолаш жиноятчиликни камайтирмайди

 554 total views,  2 views today

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида тинчлик-осойиш­таликни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида умумий жиноятчиликни камайтиришга эришилди. Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари профилактика хизматлари фаолиятини режалаштиришни самарали ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва институционал жиҳатлари тубдан ислоҳ қилинди. Айниқса, сўнгги тўрт йилда амалга оширилган ишларга назар ташласак, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини барвақт олдини олиш амалиётининг манзилли тизими ташкил этилганлигини кўришимиз мумкин.

Ички ишлар органлари профилактика хизматларини режалаштиришнинг кенг кўламли фаолияти ҳам ҳозирги кунда ҳуқуқий асосларга эга. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уларнинг юридик кучига кўра қонунлар ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ажратиш мумкин. Фаолиятнинг ҳуқуқий асослари – қонунлар ва қонунчилик ҳужжатларида ифодаланган қоидалар, фармойишлар ва кўрсатмалар ҳамда давлат органларининг ушбу фаолиятга доир буйруқ, йўриқнома ва бошқа норматив ҳужжатларининг йиғиндисидир. Ички ишлар органлари, хусусан, профилактика хизматларининг ҳуқуқий асосларини мазмунига кўра икки гуруҳга: а) фуқароларнинг  хулқ-атвори, ҳуқуқ ва эркинликларини, маълум ҳаракатларни амалга оширишда ўрнатилган тақиқлар ва уларни бузганлик учун жавобгарликни кўзда тутувчи нормаларни ўз ичига олган тартибга солувчи; б) ички ишлар органлари профилактика хизматларини режалаштиришнинг  вазифалари, функциялари, ваколатлари, фаолиятининг шакл ва усулларини белгиловчи нормаларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ажратиб ўрганиш мумкин.

Ички ишлар органлари профилактика хизматлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқариш бу соҳадаги ҳуқуқий асосларни мунтазам мониторинг қилиб бориш, уларнинг ижтимоий ҳаётга қай даражада мослиги ва амал қилишини кузатиб боришни талаб этади.

Профилактика хизматлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида маъмурий ва жиноий қилмишлардан ҳуқуқбузарликлардан ва таҳдидлардан (терроризм, экстремизм, одам савдоси, ноқонуний миграция «оммавий маданият” ва бошқа бузғунчи ҳамда ёт ғоялардан) ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларини амалга ошириш орқали таъминлайди. Профилактика хизматлари мазкур чора-тадбирларни кундалик доимий (узлуксиз), шунингдек алоҳида шароитларда кучайтирилган ва суткалик режим тартибида олиб борадиган фаолияти жараёнида амалга ошириб боради. Профилактика хизматлари қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек ўрнатилган жамоат тартиби ва хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш, бу соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кундалик доимий (узлуксиз), шунингдек алоҳида шароитларда кучайтирилган ва суткалик режим тартибида олиб борадиган фаолияти жараёнида таъминлаб боради.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ички ишлар органлари профилактика хизматлари юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш жараёнида ҳар қандай кўринишдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколат доирасида тегишли орган, ташкилот, муассасалар билан ҳамкорликда ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда ғайриижтимоий хулқ-атворнинг, ҳуқуқбузарликларнинг, уларнинг сабаб ва шароитларининг профилактикаси бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб боришини таъминлайди. Республикамизда олиб борилаётган жиноятчиликка қарши курашиш сиёсатида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ўрни ва роли сезиларли даражада ошди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолият мазмуни бутунлай ўзгарди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янги тизими яратилди. Фақат жазолаш билан қўрқитиб, ҳуқуқбузарликларнинг оқибати билан курашиш эмас, балки ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг барвақт олдини олиш энг долзарб вазифага айланди. Жамиятда қонунийлик, қонун устуворлигини тўлиқ таъминлашнинг энг муҳим шартларидан бири – бу одамларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни шу руҳда камол топтириш, фуқароларнинг қонунни пухта билиши, юксак ҳуқуқий онг ва маданиятга эга бўлишидан иборат. Буни эсимиздан чиқармаслигимиз  зарур.

Нуриддин Хушнидов,

ИИВ академия курсанти